Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

«Ал-Жазира» - «Реал» 1:2. Бэйл қайтди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган “Ал-Жазира” – “Реал” Мадрид учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мадридликлар биринчи бўлимнинг ўзида деярли 20 га яқин зарба йўллаб, ўз мақсадларига ета олишмади. “Реал”нинг урган икки голи ҳакам томонидан инобатга олинмади. Қизиқарлиси, “Ал-Жазира”нинг кам сонли ҳужумлари 41-дақиқага келиб гол билан якун топди. Гол муаллифи Ромариньо.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиши билан “Ал-Жазира” қарши ҳужумга чиқиб кетди ва якунда Али Мабҳут дарвозабон Кейлор Навас билан яккама якка чиқди ва оффсайдда қолган шеригига пас берди ва у “Реал”дарвозасига тўп киритганди.

Бироқ юқорида айтиб ўтганиздек, Буссуфанинг оффсайди қолгани сабаб ушбу гол инобатга олинмади.

Орадан яна бироз вақт ўтиб, Криштиану Роналду “Ал-Жазира” ҳимоячиларининг хатосидан кейин орадаги фарқни қисқартирди. 1:1.

81-дақиқада Гарет Бэйл захирадан майдонга тушди ва ўйинга қўшилиши биланоқ “Реал”нинг иккинчи голини урди.

Эътиборингизга ушбу гол видеосини ҳавола қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:47, 13.12.2017.
Ўқилди: 5345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик