Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

БАА лига кубоги. Ўзбек дербисида Рашидов жамоаси ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларида Лига кубоги доирасида ўзбек футболчилари шарафини ҳимоя қилаётган клублар ўзаро тўқнаш келишди. Азиз Ҳайдаровнинг "Ажман"и ўз уйида Сардор Рашидовнинг "Ал-Жазира" жамоасини қабул қилди.

Мазкур мусобақада 12та жамоа қатнашяпти ва улар дастлабки босқичда 2та гуруҳга бўлишган. Бир даврали тизимда ўтаётган гуруҳ босқичининг бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоаларининг бошланғич таркибида майдонга тушди ва учрашувда тўлиқ ҳаракат қилишди. Баҳснинг 55-дақиқасида Аҳмад ал-Ғилоний томонидан урилган гол "Жазира"га ғалаба келтирди.

Натижада Рашидов жамоаси 4та ўйиндан кейин 10 очко жамғариб, амалда ярим финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди. Абу-дабиликлар 26 декабрь куни гуруҳ сўнгги тури доирасида "Ҳатта" клубини ўз майдонида қабул қилади. "Ажман" эса 5та ўйинда 4 очко тўплади ҳамда кейинги босқичга чиқа олмади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:32, 21.12.2017.
Ўқилди: 8680 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик