Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн “Бёрнли”га қарши учрашув (3:0 иккинчи бўлим) да хет-трик муаллифига айланди.
Гап шундаки, Кейн 2017 йил АПЛ учрашувларида 36та гол уриб, Алан Ширернинг 1995 йил (36 гол) ўрнатган рекордини такрорлади.
Шунингдек, Кейнда бу йил гол уриш учун яна бир имконияти бор. Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” 26 декабрь куни “Саутгемптон” билан ўйнайди.