Испаниянинг “Валенсия” клуби қишки трансферлар ойнаси вақтида “Эвертон” ҳужумчиси Сандро Рамиресни ижарага олмоқчи.
Аммо, “Эвертон” бу таклифга рад жавобини қайтарди. “Ирислар” раҳбарияти Рамиресни сотиш режасидалар. Футболчи Мерсисайд жамоаси таркибида бу мавсумда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабли ҳам “Эвертон”ни тарк этиш ниятида.