Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Андижон»га янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Андижон вилояти ҳокими, клуб президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг бош жамоаси «Андижон» клубининг вице-президенти Маъруфжон Абдисаломовни қабул қилди ва бўлажак мавсум олдидан жамоанинг тайёргарлиги борасида суҳбатлашди. Унда клуб президенти бош мураббий масаласини ҳам кўриб чиқиш юзасидан топшириқ бериб, ушбу масъулиятли лавозимга тажрибали мураббий тайинлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг раҳбарият бир нечта номзодларни кўриб чиқиб, якунда таниқли мутахассис Элдор Сакаевни бош мураббийликка олиб келишга қарор қилди. Маъруфжон Абдисаломовнинг ушбу таклифини клуб президенти ҳам қўллаб-қувватлади ва расман Элдор Сакаев «Андижон» бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўтган мавсум Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган Элдор Усманович, жамоанинг чемпионликка эришиб, Супер-лигага йўл олишида ўз ҳиссасини қўшганди.

Ушбу мутахассис билан ўтказилган музокара якунига кўра, томонлар ўзаро битим имзолади.

Шу тариқа, «бургутлар» янги мавсумга Сакаев бошчилигида тайёргарлик олиб борадиган бўлди. Янги бош мураббий, жамоа аъзоларига расман таништирилди ва Элдор Усманович енг шимариб ишга киришди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Киритилди: 20:41, 14.01.2018.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик