РФПЛ президенти Сергей Прядкин 2018 йилги Россия Суперкубоги учун баҳс қаерда ўтказилиши мумкинлигини айтди.
"Бир нечта таклифлар бор. Одатда бундай учрашувлар янги мавсум стартидан бир ҳафта аввал ёки жума куни ўтказилади.
Яна бир таклиф - декабрь ойида умуман чет элда ўтказилиши ҳам мумкин. Россия футболини оммалаштириш учун бир қатор таклифлар бор. Қатардан тортиб, Европа мамлакатларигача таклиф билдирганлар. Ҳаммаси муҳокама қилинмоқда. Ҳаммасини февраль ойида аниқлаймиз", - дейди Прядкин.
2019 йилдан Россия кубоги финали "Лужники" стадионида, Суперкубок эса - турли шаҳарларда ўтиши мўлжалланган.