Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" жамоаси иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу сафарги рақиб “Навбаҳор” бўлди. Учрашувни футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди, деб ёзади клуб расмий сайти.
22-дақиқада навбаҳорчилар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам эса пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.
89-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари жарима тўпидан ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Аюбхон Нўъмонов. Нўъмоновнинг зарбаси идеал бўлди. Абдуллаев тўп йўналиши тўғри топган эди. Дарвозабонининг қўлига теккан тўп охир оқибат дарвозамиздан ўрин олди.
Шу тариқа назорат учрашувида жанговар дуранг қайд этилди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:0)
Бош ҳакам: В. Цейтлин.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 22 (пен). – Аюбхон Нўъмонов – 89.
“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Александр Мерзляков, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Игорь Таран, Баҳодир Пардаев.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Азиз Ашуров, Иқбол Маликжонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ойбек Мирзоҳидов, Иброҳим Раҳимов, Носир Отақўзиев, Собир Ҳамидов.
«Навбаҳор»: Мирзоҳид Маматхонов, Авазхон Маматхўжаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Пиримов, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофутдинов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ғуломов, Акмал Турғунбоев, Шоҳзамон Хайруллаев.
Тошкентдаги ўқув- йиғини давомида "Қўқон-1912" жамоаси мураббийлари яна 2 та ўртоқлик учрашувини ўтказишни ўз режаларига киритишган.
Кейинги назорат ўйини 18 январь куни Про Лига вакили “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўтказилади.
Бундан ташқари 23 январь куни “Бухоро” жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади. Ҳар икки ўйин Чилонзордаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.