Айни вақтда Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Реал” – “Депортиво” учрашуви давом этмоқда.
Ўйиннинг 23-дақиқасига келиб, меҳмонлар футболчиси Адриан ҳисобни очганди.
Орадан 9 дақиқа ўтиб, “Реал” ҳимоячиси Начо ўйинда ҳисобни тенглаштирганди. 42-дақиқада Гарет Бэйл “қироллик клуби”ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида яна Гарет Бэйл катта саҳнага чиқди ва мадридликларнинг учрашувдаги учинчи голига муаллифлик қилди.