Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Азизжон Ғаниев Жанубий Корея дарвозасига урган голни кимга бағишлади?

Баҳо:
+ | -1

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяни мағлуб этди (4:1). Учрашувда ҳал қилувчи голлардан бирига Азизжон Ғаниев муаллифлик қилди. 20 ёшли футболчи қўшимча бўлимлар бошланганидан кейин орадан 10 дақиқа ўтиб олис масофадан кучли зарба йўллади ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Насаф" ўйинчиси ОФК расмий сайтига интервью бериб, ярим финал ва финал баҳсларида ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ҳаётимдаги энг ажойиб ва муҳим гол бўлди. Мен бу голни акамга бағишлайман. Ўйиндан олдин у билан гаплашганимда, гол уришим кераклигини таъкидлаганди. Шу боис, мен гол уришга интилдим. Худога шукр, орзум амалга ошди. Агар гол урсам, уни сальто орқали нишонлашимни оиламга айтгандим", — деди Ғаниев.

"Биз жамоавий ўйин орқали финалгача етиб келдик. Бунинг учун барча кўп меҳнат қилди. Агар финалда ғолиб чиқсак, бу Ўзбекистон учун тарихий ғалабага айланади", — деди Азизжон.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 20:49, 25.01.2018.
Ўқилди: 8726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.