Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини маҳаллий жамоага қарши ўтказади.
“Бунёдкор”нинг спарринг рақиби – Отабек Шукуров тўп тепаётган “Аш-Шаржа” клуби бўлади.
“Бунёдкор” – “Аш-Шаржа” учрашуви 16 февраль куни Шаржа шаҳридаги “Холид бин Муҳаммад” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:20да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишганди.