Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Садриддин Сайматов "Karate 1-Premier League" мусобақасида бронза медалини кўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

16-18 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича нуфузли "Karate 1-Premier League #2" мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда иштирок этган спортчиларимиз ичида -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз дастлабки жангида Жанубий Корея вакили Жи Хван Лини 6:2 ҳисобида, кейин малайзиялик Сентхил кумаран Селварани фаоллик эвазига (0:0), учинчи жангда испаниялик Матиас Гомес Гарсияни 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Ярим финал жангида эса афсуски, туркиялик Самдан Ерай фаоллик эвазига ҳамюртимизни мағлуб эта олди (0:0).

Бронза медали учун кечган жангда Садриддин Марокаш терма жамоаси аъзоси Абессалам Амекнассидан 4:3 ҳисобида устун келди ва мусобақа совриндорлари қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Садриддин 2017 йилги ушбу турнирда олтин медални қўлга киритганди. Бу йил ҳисобида эса у Париждаги мусобақада бронза медали соҳибига айланган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:54, 19.02.2018.
Ўқилди: 2244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик