Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело бугун “Бетис” билан учрашувда жароҳат олиб майдонни 30-дақиқада тарк этганди.
Маълумотларга кўра, Марсело физиотерапевтлар назоратида бўлиб турибди.
Футболчининг ўзи яқин кунларда сафга қайтиб, “ПСЖ”га қарши ўйинда майдонга тушишдан умидвор. Бразилиялик футболчининг кайфияти ҳам айни вақт юқори даражада.
Марселонинг жароҳати ҳақида тўлиқ тафсилотлар сешанба кунги тиббий кўрикдан сўнг аниқ бўлади.