"Сампдория"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "Милан" устози Женнаро Гаттузо жамоа ҳужумчиси Патрик Кутронега қайлиқ топиш кераклигини айтган эди.
Мураббийнинг фикрича, шогирди ўйин ва машғулотлардан сўнг яхши ҳордиқ чиқариши керак.
Ўйиндан сўнг жонли эфирда Гаттузога биринчи номзод-келинни кўрсатдилар - италиялик волейболчи қиз.
Гаттузо бу номзодни рад қилди, сабаби "у қиз жуда мускулдор ва Патрикни синдириб қўйиши мумкин" экан.