Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

16-20 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам иштирок этдилар. Мусобақада велоспорт-трек йўналиши бўйича баҳсларда қатнашган ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов бронза медали соҳибига айланди. Ҳамюртимиз баҳсларда жаҳон кубоги ғолиби Никита Панассенко (Қозоғистон) ва Осиё чемпиони Шунсуке Имамура (Япония)ни ортда қолдиргани эътиборга молик.

Мусобақада биринчи ўринни Бирлашган Араб Амирликлари вакили Мирза ал-Ҳаммадий қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин гонконглик Чонг Кинг Лукка насиб қилди.

Шунингдек, 18-19 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Велоспорт Конфедерацияси(АСС)нинг Конгресси ўтказилди.

Конгресс давомида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё Велоспорт Конфедерациясининг вице-президенти лавозимига сайланди.

Конгрессда Ўзбекистон 2019 йилги Осиё чемпионати мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида кеча хабар қилгандик. Ундан ташқари Осиё Велоспорт Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси ҳам пойтахтимизда ўтказиладиган бўлди.

Маълумот учун: Велоспорт бўйича Осиё Чемпионати континентал мусобақа ҳисобланиб, илк бора 1963 йилда ташкил қилинган. У ўз ичига шоссе ва трек йўналишларини қамраб олади. Мазкур мусобақада қитъамизнинг 500 нафардан ортиқ велоспортчилари қатнашадилар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:39, 20.02.2018.
Ўқилди: 1949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик