Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган “Локомотив” – “Ницца” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Мазкур ўйинда россияликларнинг қўли баланд келди. 30-дақиқада Игорь Денисовнинг урган голи якунда ягоналигича сақланиб қолди ва Виталий Денисов жамоаси Европа Лигасининг чорак финал босқичига йўлланма олган иккинчи Россия жамоаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ЦСКА ҳам нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритганди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов бугунги ўйинда майдонга туширилмади.
Европа Лигаси. 1/16 финал.
Локомотив Россия – Ницца Франция 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 30 Денисов.
Локомотив – Гильерме, Рибус, Пейчинович, Кверквелия, Игнатьев, Денисов, Фернандеш, Миранчук (Тарасов, 84), Миранчук, Фарфан (Коломейцев, 24), Ари (Эдер, 64).
Ницца – Бенитес, Данте, Перро, Бюрне, Сарр, Сипрьен, Сери (Сако, 84), Ле-Мелу, Сент-Максимен (Тамез, 78), Плеа (Макенго, 79), Балотелли.
Огоҳлантиришлар: Денисов (8), Балотелли (32), Фернандеш (45), Сарр (90).
Илк учрашув: 3:2