«Вест Хэм»нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Антонио автоҳалокатга учраганидан қарийб икки йил ўтиб футболга қайтмоқда.
Футболчи фаолиятини айни пайтда Англия футболида куч бўйича иккинчи дивизион ҳисобланган Чемпионшипда иштирок этаётган «Уотфорд» сафида давом эттиради.
Аввалроқ Антонио фаолиятини Қатарда тиклашга уринган ва «Ал-Сайлия» билан музокара олиб борган, аммо томонлар ўртасида келишув амалга ошмаган.
«Уотфорд» — ажойиб клуб ва мен жамоага ҳар томонлама фойда келтиришга умид қиламан. Бу ерда жуда яхши футболчилар жамланган.
Аввал «Уотфорд» дарвозасига гол урганман, энди эса яхши формага кирганимдан сўнг шу жамоа сафида голлар уришни истайман», — дея Антонионинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
Айни пайтда «Уотфорд» Чемпионшип турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.













