Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Насаф»: Рақибимиз «Ал Садд» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзингизга маълум, 5 март куни “Марказий” стадионимизда яна бир катта футбол учрашуви бўлиб ўтади. Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 3-турида “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” клубини қабул қилади. Дунё футболи ишқибозларига маълум ва машҳур бўлган Хави Эрнандес Қаршига ташриф буюради.

Қуйида гуруҳимиздаги рақибимиз Қатарнинг “Ал Садд” клуби ҳақида умумий маълумотлар билан таништирамиз.

“Ал Садд” клуби 1969 йили ташкил бўлган. Уй учрашувларини Доха шаҳридаги “Жассим Бин Хамад” стадионида ўтказади.

Жамоага 2015 йилдан буён португалиялик 71 ёшли мураббий, Жезуалду Феррейра устозлик қилмоқда.

Рақибимиз Қатарнинг энг номдор клуби бўлиб, мамлакатнинг рекорд даражадаги совриндори ҳисобланади. Ўз тарихида “Ал Садд” ўн уч карра Қатар юдузлар лигаси чемпиони, ўн беш карра мамлакат кубоги соҳиби, икки марта Осиё чемпионлар кубоги ва лигасида ғолиб бўлган. 2011 йили клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини ҳам қўлга киритган. Бундан ташқари ҳам кўплаб мусобақаларда совриндор бўлган.

“Ал Садд” 2016/2017 йилги мавусумда Қатар юлдузлар лигасида 2-ўринни эгаллаган ва бу йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.  

Рақибимиз айни пайтда мамлакат чемпионати турнир жадвалида 19та учрашувдан сўнг 46 очко тўплаб, 2-поғонани банд этиб турибди. Қатар юлдузлар лигасида 12та жамоа иштирок этмоқда. “Локомотив”нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши “Ал Дуҳаил” жамоаси эса мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

“Ал Садд” 1 март куни ҚЮЛсининг 19-турида пешқадам “Ал Дуҳаил” жамоаси билан куч синашди ва 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўзингизга маълум, бу йилги Осиё чемпионлар лигасида “Ал Садд” муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўтган икки учрашувда ҳам қатарликлар ғалаба қозонишди ва 6 очко билан “С” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.

Жамоанинг 11-рақамдаги жазоирлик ҳужумчиси Бағдод Баунеджах ўтган икки учрашувда ҳам дубл қайд этиб, тўпурарга айланган. 16-рақамдаги ярим ҳимоячи Буалим Хоки ҳисобида эса битта гол бор.

Албатта, “Ал Садд”нинг ҳозирги пайтдаги энг номдор ўйинчиси бу Хави Эрнандесдир. 38 ёшли испаниялик футболчи мана иккинчи йилдирки, жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.

У футболчилик билан бир қаторда жамоа бош мураббийига ёрдамчи мураббий ҳам ҳисобланади. “Барселона” клуби академиясининг тарбияланувчиси бўлган Эрнандес Хави, бутун футболчилик давридаги иккинчи клубда тўп сурмоқда. “Ал Садд” клубига келгунча, фақат “Барселона”да ўйнагани ҳам диққатга сазовордир. Рақибимиз сафида бунгача, Хавидан ташқари яна бир испаниялик машҳур футболчи, Раул ҳам фаолият юритгани футбол ишқибозларига маълум.

Ҳозирги пайтда “Ал Садд” таркибида Эронлик, Жазоирлик, Испаниялик ва Баҳрайнлик легионер футболчилар бор. Булар 24-рақамдаги ҳимоячи Муртоза Ганжи,  5-рақамдаги ярим ҳимоячи Жугуртҳа Ҳамроун, 11-рақамдаги ҳужумчи Бағдод Баунеджах, 6-рақамдаги ярим ҳимоячи Хави Эрнандес ва 65-рақамдаги ярим ҳимоячи Ахмад Сайёрлардир. Яна бир футболчи борки, Қатар фуқароси бўлсада, ўзи асли португалиялик  2-рақамдаги ҳимоячи Педро Мигуелдир.

Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи учун 28 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган. Уларнинг 3 нафари дарвозабонлар, 10 нафари ҳимоячилар, 11 нафари ярим ҳимоячилар ва 4 нафари ҳужумчилардир.

“Ал Садд”нинг ОФК рўйхатидан ўтган футболчилари.

Дарвозабонлар:

1.Саад Алшийб

21.Сауд Абдулла

22.Мешал Баршам

Ҳимоячилар:

2.Педро Мигуел

3.Ёсир Абубакр Исо

7.Мусаб Хотр

12.Хамид Исмоил

13.Иброҳим Мажид

14.Абдукарим Ҳасан (с)

20.Салим Али Алхажри                

24.Муртоза Ганжи

34.Хатим Камол

37.Ахмад Суҳаил

Ярим ҳимоячилар:

5. Ҳамроун Жугуртҳа

6.Хави Эрнандес

8.Али Асад

10.Ҳасан Алҳайдус

16.Буалим Хоки

18.Абдулла Алжалоби

25.Жассим Алшамари

65.Ахмад Сайёр

73.Мухаммад Алваххоб

87.Сауд Иброҳим

Баҳа Эллети

Ҳужумчилар:

11.Бағдод Баунеджах

17.Ҳасан Ахмад

96.Акрам Афиф

99.Али Фрейдон

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 3-тур доирасидаги “Насаф” – “Ал Садд” учрашуви, 5 март душанба куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.

Суратлар манбаси клуб расмий сайти

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:55, 02.03.2018.
Ўқилди: 4771 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.