Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Реал” – “Хетафе” учрашуви якунига етди. Учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалабада қозонишди.
Дастлаб, 24-дақиқада Гарет Бэйл рақиб жарима майдончасида бўш қолиб кетиб, кучли зарба билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида эса Криштиану Роналду ҳам ўз имкониятидан тўғри фойдаланиб, иккинчи голини уриш билан бирга примеродаги 300-юбилей голига ҳам муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасидан сўнг меҳмонлар 10 киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлишди. Ўйин давомида Начонинг юзи билан ўйнашган Лоик Реми иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
Шундай бўлсада, Навас дарвозасидан бугун гол олиб чиқди. Начо яккама-якка чиқиб кетган рақиб футболчисини жарима майдончасида орқадан чалиб йиқитди ва жамоасига пенальти ишлаб берди. Портильо эса 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди.
“Қироллик клуби” тезкорлик билан қарши ҳужумда гол уришга эришди, лекин бу вазиятда Роналдунинг голи ҳисобга олинмади. Ҳакам Бенземанинг бу вазиятда ҳимоячига қўполлик ишлатганини пайқаб қолди.
Ўйиннинг кулминацион дақиқалари 75-дақиқадан сўнг кузатилди. Марселонинг чап томондан ошириб берган тўпини Роналду бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди ва дарҳол ўрнини Асенсиога бўшатиб берди.
Шу тариқа, бугун “қироллик клуби” ўз майдонида Бэйлнинг чиройли голи ва Роналдунинг дубли эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.
Испания чемпионати, 27-тур.
Реал Мадрид – Хетафе 3:1.
Голлар: 1:0 – 24 Бэйл, 2:0 – 45 Роналду, 2:1 – 65, пенальти Портильо, 3:1 – 78 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Тео (Марсело, 65), Карвахаль, Рамос, Каземиро, Льоренте (Ковачич, 79), Иско, Бэйл, Роналду (Асенсио, 79), Бензема.
Хетафе – Мартинес, Даконам, Антунеш, Суарес, Бруно Гонсалес, Портильо (Пачеко, 86), Арамбарри, Мора (Сибасаки, 59), Фажр, Реми, Анхель (Молина, 56).
Огоҳлантиришлар: Реми (25), Начо (34), Портильо (53).
Четлатиш: Реми (47).