Испаниялик собиқ футболчи Хаби Алонсога 8 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.
“El Confidencial”нинг хабар беришича, собиқ футболчи солиқ билан боғлиқ қонунбузарликка йўл қўйганликда айбланмоқда. Испания солиқ ташкилотлари Алонсо билан боғлиқ учта қонунбузилиш ҳолатини аниқлашган. Маълумотларга кўра, собиқ футболчи маркетинг фаолиятини амалга оширишда сохта фирмадан фойдаланган.
Айни дамда Алонсога 8 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Шунингдек, футболчи 8 млн евро миқдорида жарима ҳам тўлаши мумкин.