Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

“Локомотив” 2010 йилдан буён “Навбаҳор”га ютказмаяпти

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бири Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувни тажрибали рефери – Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 20:00да старт олади.

17 март (шанба)

“Навбаҳор” – “Локомотив”

Ҳакамлар:  З. Қодиров (Навоий),  Р. Самандаров (Навоий),  О. Жумаев (Навоий),  А. Раҳимов (Андижон).

Назоратчи – А. Арутюнов (Тошкент).

Комиссар – М. Саидқосимов.

saytaka2345

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 26та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 14тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  7та беллашувда эса наманганликларнинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 47 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 36 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 5: 0 ҳисобида тугаган бўлиб,  ушбу баҳс 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида ўтказилганди.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки,  “Локо” “Навбаҳор”га 2010 йил 25 сентябридан буён мағлуб бўлмай келмоқда.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:25, 16.03.2018.
Ўқилди: 2522 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.