Аёллар футболи ҳам, футзал спорт тури ҳам шу пайтгача алоҳида ассоциация сифатида фаолият юритиб келганлигидан, ЎФАдаги ислоҳотлар туфайли барчаси бир том остига тўпланганидан хабарингиз бор. Янгича таҳрирдаги Регламентга асосан аёллар ва футзал мусобақалари ҳам Суперлига клублари қошига бириктирилиб, шу ном остида мусобақалашадиган бўлди.
“Севинч” ҳуқуқий томондан “Насаф” клубига тегишли, аммо ўзининг алоҳида шонли йўли бор. Ташкил топганига 15 йил бўлди, аммо шундан ўн иккитасида чемпионликни қўлга киритган, икки маротаба кумуш ва атиги бир маротаба бронза медали билан кифояланган. Мамлакат Кубогининг тўққиз карра чемпиони, уч маротаба ўтказилган Суперкубок ўйинининг иккитаси ғолиби. Футзал, пляж бўйича ютуқлари эса ундан-да зиёд.
Владислав Хан шогидлари бу йил ҳам “Севинч” номи остида “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилар экан, илк бор ташкил этилаётган Суперлига мусобақасининг дастлабки мавсумидаёқ “Насаф” ва “Севинч” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, биринчи чемпиони бўлишни мақсад қилган.
Қашқадарё футзалининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Ўз даврида “Косон-Ёғ”, “Дўстлик-AIN” клублари мамлакат чемпионатларида вилоят шарафи учун майдонга тушган. Айниқса, “Дўстлик-AIN” жамоаси медаллар учун курашган йиллар ҳам бўлди. Бу йилдан эса “Насаф” алоҳида, шаклланган ҳолда чемпионатга кириб келяпти...
Аёллар футболи бўйича:
“Севинч” профессионал футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида жамоа аъзоларининг яшаши ва машғулотлари учун барча шароитлар яратилган: талабга жавоб берувчи стадион, майдон, спорт зал, ётоқхона, ошхона, сузиш хавзаси, қумли майдонча, тренажер зал...Чемпионатда рақибларини ҳам шу стадионда қабул қилади. Спорт кийимлари ва жиҳозлари бўйича муаммо йўқ. Ҳар йили янги ўйин либослари билан таъминланади. Клубнинг ҳатто Суперлиганинг аксари вакиллари ҳавас қилса арзигудек иккита автобуси ва битта енгил автомашинаси хизматда.
Жамоа Суперлигада иштирок этиш учун қуйидаги таркибни рўйхатдан ўтказган:
Бош мураббий Владислав Хан 24.11.1956
Ёрдамчи мураббий Баҳром Норсафаров 24.02.1966
Дарвозабонлар мураббийи Елена Белова 06.05.1985
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Дмитрий Смирнов 07.04.1986
Жамоа маъмури Дмитрий Коняров 01.07.1980
Жамоа шифокори Ўктам Эшмуродов 23.09.1957
Массажчи Юлдуз Қўйлиева 22.11.1981
Рўйхат илова қилинмоқда
Дарвозабонлар
Лайло Тилавова 08.03.1997
Мафтуна Жонимқулова 26.07.1999
Ҳимоячилар
Олия Аҳмедова 14.08.1985
Мафтуна Шойимова 01.01.1999
Шахноза Шокирова 10.04.1999
Шодия Тошева 14.05.1997
Мафтуна Панжиева 11.09.1999
Сўғдиёна Алламуродова 03.01.2001
Гулҳайё Маннабоева 04.07.1998
Лайло Шодиева 26.03.2000
Лайло Тошева 15.08.2000
Ярим ҳимоячилар
Шахноза Қурбонова 01.05.2000
Севара Нормуродова 01.03.1999
Танзиля Зарбиева 08.02.1991
Малика Бурхонова 22.02.1998
Ҳужумчилар
Нилуфар Қудратова 05.06.1997
Феруза Бобохўжаева 05.10.1999
Гулзода Амирова 13.10.1999
Барча футболчилар маҳаллий қизлардан ташкил топган. Жамоанинг мақсади – чемпион бўлиш.
Футзал бўйича:
“Насаф” футзал жамоаси 2018 йилнинг январь ойида ташкил этилди. Айни пайтда футзалчилар база сифатида клубнинг “Спутник” қўрғонидаги мажмуасидан фойдаланмоқда. Ётоқхона ва ошхона масаласи бўйича мазкур мажмуадан фойдаланишса, машғулотларини “Геолог” спорт мажмуаси залида олиб боришади. Чемпионатда рақибларини ҳам айнан “Геолог”даги замонавий, қишин-ёзин мусобақа ўтказиш имконияти яратилган спорт залда қабул қилишади. Автобус, спорт кийимлари ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
“Насаф” Суперлигада иштирок этадиган таркибни қуйидагича шакллантирмоқда:
Бош мураббий Холбек Йўлдошев 08.08.1981
Мураббий Ойбек Полвонов 30.12.1987
Мураббий асисенти Алишер Юсупов 12.04.1984
Маъмур Улуғбек Мажитов 14.07.1989
Дарвозабонлар
Музаффар Шарипов 28.07.1997
Жавоҳир Очилов 25.04.1994
Тимур Ҳайдаров 15.09.1999
Ўйинчилар
Элнур Жорияқулов 05.03.2001
Шоҳруҳ Норқулов 25.09.2000
Мамашариф Халимов 17.12.1992
Суннатулла Жўраев 24.12.1994
Шоҳжаҳон Маъруфов 08.09.1995
Жавоҳир Ашуров 19.08.1992
Рустам Жўраев 12.09.1992
Хуршид Раҳимов 09.07.1997
Саддам Тўхтаев 19.03.1999
Тоҳир Абдураззоқов 07.06.1991
Самандар Очилов 16.11.1995
Жасур Халимов 20.02.1995
Футзалчиларнинг бари маҳаллий йигитлар. Жамоа дастлабки мавсумда таркибни шакллантириш ва имкон қадар юқори поғоналардан жой эгаллашни кўзламоқда.