“Насаф” – “Персеполис” учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович иштирок этди.
- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. “Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.
Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.
Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман
Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.
Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.
“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бош оғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатиингизда чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.