"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финалида "Ювентус"га қарши учрашувда (3:0) рақиб дарвозасини иккинчи марта ишғол қилган вақтда қанча баландликка сакрагани маълум бўлди.
Португалиялик футболчи чалқанча усулда гол урганида у 2,23 метр баландликда бўлган.
Бу борада унинг шахший рекорди 2013 йилда ўрнатилган. Ўшанда Роналду "МЮ" билан ЕЧЛ доирасидаги ўйинда 2,93 метрни забт этган эди.
Роналдунинг бўйи – 1,87 м.