Қаторасига олтинчи марта Германия чемпионлигини қўлга киритган "Бавария" устози Юпп Ҳайнкес жамоанинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелоттини хизматларини унутмади.
"Мураббийлар умумий ва бутунлай маъсулдирлар, аммо футболчи лар биринчи ўриндаги қағрамонлардир. Бизда жуда яхши жамоа бор. Ҳамма ўз ишини бажаради. Бу муваффаққиятнинг калитидир. Кийиниш хонасига кирганимизда у ерда мусиқа янграётган эди. Бу зафарни нишонлашга ҳамма ҳақли. Футболчилик вақтимда чемпионлик энг асосий воқеа эди.
Карло Анчелоттига салом йўлламоқчиман. У мавсум бошида жамоани бошқарган эди, уни чемпионлик билан чин юракдан табрикламоқчиман. У нафақат қойилмақом мураббий, балки, қойилмақом инсон ҳамдир", - дейди Ҳайнкес.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2016дан 2017 йилгача мюнхенликларни бошқарган. Кузда ўз ўрнини Ҳайнкесга бўшатиб берган эди.