"Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувида "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу жамоанинг кучи шундаки, биз олдинга қараймиз, ортга эмас. Якшанба куни дербида ўйнаймиз, биз ҳар доим олдинга, кейинг вазифага қарашимиз керак.
3-4-1-2 схамасига ўтиш ҳақида
Мен мағлубият учун ва ижтимоий тармоқлардаги ёқимсиз сўзлар менинг масъулиятимга тушади, шунинг учун бугунги ғалабани ўз ҳисобимга ёзиб қўяман. Агар жиддий айтадиган бўлсам, бу схемани танлашимга қарши ҳужум қилиш имконияти пайдо бўлиши учун танладим.
А серияда жуда яхши қатнашдик, бугун эса қилган ишларимизнинг мевасини кўриб турибмиз.
Албатта, биз финалга чиқишимизга ишонишимиз керак, нима учун йўқ?", - дейди Ди Франческо.