"Рома" ЕЧЛ чорак финали жавоб учрашувида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида енгган ўйинида ҳаводаги курашларда ҳам каталонияликлардан устун келган.
InStat маълумотларига кўра, римликлар ҳаводаги 75% курашда устун келган - бу клубининг мавсмудаги рекорди. "Иккинчи қават"да Жуан Жезус (6/6), Даниеле де Росси (4/4) ва Костас Манолас (3/3) энг яхшилардан бўлди.
"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас ҳаммадан кўпроқ "брак"га йўл қўйди (6%). Бундан ташқари грек футболчиси яккакурашларда (89%) ва тўп ошириш аниқлигида (92%) энг яхши футболчи бўлди.