Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Родолфа Аррауабаррена: “Бор эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган”

Баҳо:
+ | -

Бўлажак “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Ал Wасл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена ва жамоанинг 15-рақамдаги ярим ҳимоячиси Абдулла Ал Нақби иштирок этишди.

Родолфа Аррауабаррена:- Биз эртага “Насаф” жамоаси билан иккинчи ўзаро учрашувда майдонга тушамиз. Рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Шубҳасиз, рақибимиз эртага ҳам уч очко учун ўйнайди. Аммо биз ҳам эртага ўзимизнинг дастлабки уч очкомизни қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Биз кейинги вақтларда бошқа жамоларга нисбатан кўпроқ ўйинлар ўтказаяпмиз. Бу орқали албатта футболчиларимизда толиқиш бўлади. Шунингдек таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. Эртага бизга ярим ҳимоячимиз Ҳумаид Аббос жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Қолган футболчиларимиз ўйинга тайёр. Биз бу йилги ОЧЛ мусобақасида керакли натижага эриша олмадик. Чунки, жамоамизда бошқа амирлик клубларида бўлгани каби кучли футболчилар кам. Чемпионат якунланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Олдимизда “Ҳатта" жамоаси билан муҳим учрашув ҳам кутиб турибди. Энди бор эътиборимиз баҳга қаратилган. Бу учрашувга ҳам кучимизни тежашга мажбурмиз. Учрашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллашимиз зарур. Бу билан биз келаси йилги ОЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз.

Абдулла Ал Нақби: - ОЧЛ мусобақасидаги бу йилги иштирокимиз бизнинг ёш футболчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлди. Ўтган беш учрашувда ҳам керакли натижага эриша олмадик. Чунки биз гуруҳда Осиёнинг энг кучли клублари билан бирга курашдик. Биз учун эртага бўладиган ўйин мисли финалдек бўлади. Чунки, бизда эртага очко ишлаш учун сўнгги имконият бор. Шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.

 

 

Манба: fc-nasaf.uz
Киритилди: 16:48, 15.04.2018.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.