"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг голлари ҳақида фикр билдирди
"Ўзингиз гувоҳи бўлаётганингизек, охирги ўйинларда жамоадошларим менинг кўпроқ гол уришимга ёрдам беришмоқда. Улар менинг "Олтин бутса" учун курашаётганимн биладилар. Албатта, бу шахсий соврин, аммо у жамоага очколар йиғишда ёрдам беради.
Охирги тўрт ўйинда, "Олтин бутса" учун ҳам ўйнаяпман. Аммо бу жамоа фойдаси учун. Мен гол уриб, жамоамга фойда келтиришни истайман.
Аммо бунгача, Кейндан сўнг иккинчи ўринда бораётган вақтимда, гол уришим мумкин бўлган вазиятда тўпни Боббига (Фирмино)га оширган эдим, у гол урган эди. Мен футбол ҳақида ўйлайман, фақат ўзим ҳақимда эмас.
Мен голли узатмалар ошираман, вазиятлар содир қиламан, чунки ўз позицимни унутмайман. Мен тўққизинчи рақам эмасман, мен қанотда ўйнайман. Мен жамоа учун ўйнайман, буни ҳамма кўриб турибди", - дейди Салоҳ.