Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

"Пахтакор" ФК ва "Сўнмас юлдузлар" халқаро хайрия жамғармаси ўртасида меморандум имзоланди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футбол клуби Президенти Бобур Шодиев ва "Сўнмас юлдузлар" халқаро хайрия жамғармаси Президенти Юрий Боционов келишувга имзо чекишди.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига Андрей Канчельскиснинг ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ташриф доирасида у вице-президент сифатида фаолият олиб бораётган жамғарма "Пахтакор" футбол клуби билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Унга клубимиз Президенти Бобур Шодиев ва турли ҳалокатларда ҳаётдан кўз юмган футболчиларнинг оиласига ёрдам берувчи "Сўнмас юлдузлар" хайрия жамғармаси президенти Юрий Боционов имзо чекишди.

Унга кўра, келажакда ушбу жамғарма кўмагида "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган хайрия учрашувлари ташкил этилади. "Пахтакор" футбол клуби жамоа ва ўзбек футболи ривожланиши йўлида хизмат қилган барча инсонлар меҳнатини муносиб қадрлайди, уларни ҳурмат қилади ва ёдга олади. Хайрия учрашувлари катта ижтимоий лойиҳа эканини доимо англайди.
Хайрия ўйинлари ўтказиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодда "Пахтакор"нинг собиқ аъзоларига нисбатан ғурур ҳиссини уйғотиш, уларни клуб тарихидан хабардор этиш мақсадлари ҳам кўзланган.

Ушбу жамғарма турли ҳалокатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган спортчилар оилаларига моддий кўмаклашиш, турли мамлакатларда оммавий футболни ривожлантиришга ёрдам бериш, футбол академиялари очиш билан шуғулланади. Россияда яқинда Андрей Канчельскис академияси ишга туширилди. Бундай академияни Ўзбекистонда ҳам очиш мўлжалланмоқда.

Ушбу ҳамкорлик натижасида "Пахтакор"нинг 1979 йилдаги авиаҳалокатига бағишлаб, жорий йил Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида турнир ўтказиш мўлжалланган. Унда жаҳонга машҳур клубларнинг 23 ёшгача ва фахрий таркиблари иштирок этишлари режалаштирилмоқда. Турнирда иштирок этишга розилик билдирган жамоалар номи тез орада маълум бўлади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:18, 20.04.2018.
Ўқилди: 2511 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.