Бугун Каталониянинг “Барселона” клуби Испания кубогининг финалида “Севилья”га қарши баҳс олиб боради.
Мамлакат кубокида ҳал қилувчи ўйин олдидан “Барса” мураббийи Эрнесто Вальверде бугун майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди:
Дарвозабонлар: 1. Марк-Андре тер Штеген, 13. Яспер Силлессен.
Ҳимоячилар: 2. Нелсон Семеду, 3. Жерар Пике, 18. Жорди Альба, 19. Люка Динь, 20. Серхи Роберто, 22. Алейш Видаль, 23. Самюэль Юмтити, 24. Йерри Мина, 25, Томас Вермален.
Ярим ҳимоячилар: 4. Иван Ракитич, 5, Серхио Бускетс, 6. Дениш Суарес, 8, Андрес Иньеста, 14. Филиппе Коутиньо, 15. Паулиньо, 21. Андре Гомеш.
Ҳужумчилар: 9, Луис Суарес, 10. Лионель Месси, 11. Усмон Дембеле, 17. Пако Алькасер.
Маълумот учун, “Севилья” – “Барселона” ўйини 22 апрелга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.
Ўйин Мадриднинг “Атлетико” клуби уй стадиони – “Ванда Метрополитано”да бўлиб ўтади.