Кириш Регистрация
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор 1-1 Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия
10/11 00:45 Ювентус - Торино
10/11 01:00 Ливерпуль - Астон Вилла
10/11 01:00 Леганес - Севилья
10/11 16:30 Аталанта - Удинезе
10/11 17:00 Андижон - Қизилқум
10/11 18:00 Бетис - Сельта
10/11 19:00 Ман. Юнайтед - Лестер
10/11 19:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/11 19:00 Тоттенхэм - Ипсвич
10/11 19:00 Фиорентина - Верона
10/11 19:00 Рома - Болонья
10/11 20:15 Мальорка - Атлетико
10/11 21:30 Челси - Арсенал
10/11 22:00 Монца - Лацио
10/11 22:30 Хетафе - Жирона
10/11 22:30 Вальядолид - Атлетик Бильбао

Эҳтиёт бўлинг, Энрике қайтмоқда!

Баҳо:
+ | -

Европадаги навбатдаги мавсум ҳам яқинда тугайди. Эмери «ПСЖ» билан, Венгер эса, «Арсенал» билан хайрлашмоқда. Конте ҳам катта эҳтимол билан «Челси»ни тарк этади. Гўёки, жуда кўп бўш топ мураббийлар мавжуд бўлса-да, бу клубларнинг директорлари асосан бир номзод устида кўпроқ тўхталишмоқда – Луис Энрике.

Ҳар ҳафта турли сайтлар испаниялик мураббийнинг ё у ёки бу топ-клуб билан боғлаб хабарлар чоп этмоқда. Лучонинг ўзи эса, ҳозирча фақат «Арсенал» билан жидддий мулоқотга киришган. У ерда фақат катта маош эвазига ишлаш мумкинлигини ҳис қилган Энрике аввалига худи Венгер каби, йилига 9 миллион евро талаб қилди, кейин эса, ёзги трансферлар учун 260 миллион ажратишларини сўради. Энрикени тушунса бўлади, у қайсидир маънода тендер ўтказмоқда ва ўзига ёққан ва қизиқарли туюлган лойиҳага розилик билдиради.

Энг қизиғи, ҳалигача ҳеч ким Энрикенинг айнан қандай мураббий эканини ани қайтиб беролмайдигандек туюлади. Қисқа муддатда ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютган Луис Энрике тактик-новаторми, топ мотиваторми ёки ажойиб селекционерми, баҳолаш қийиндек. Ҳатто «ПСЖ» билан ўйиндаги ажойиб камбэк ҳам унинг қопига тушмади, ҳаммасини Месси ва Неймар биргаликда ҳал қилишди, дейдиганлар кўп. ФИФА томонидан 2015 йилда тақдим этилган «Энг яхши мураббий» соврини ҳам кўпроқ «Барселона» билан қўлга киритилган ютуқларга боғланади, қандайдир тактик янгиликлар ёки услубга эмас.

Назарий томондан, Луис худди Юрген Клопп каби рок-қаҳрамон ҳам бўлиши мумкин эди – у ҳам кўп кулади, қорни йўқ, «модний» кийинади ва чиройли қаримоқда. Фақат ўзига хос матбуот анжуманлари камлик қилади, айнан Юргенни зўр одамга айлантирган яна бир жиҳат етишмайди. Лекин Энрике атайлаб ўзини жиддий тутишга ҳаракат қилади, унинг устунлиги бошқа томонда эканини билади.

Лучо – футболни жуда яхши тушунадиган, клуб ва футбочлилар билан қандай муносабат ўрнатиш лозимлигини ҳис қила оладиган оддий йигит. Моҳиятан, Зиданга қиёслаш мумкин, фақат футболчилик давридаги фарқ туфайли, Зидан бироз каттароқ шахсият кўринади. Бошқа томондан жуда яқин. Шу жиҳатдан раҳбарият учун Энрике қулай – Блан каби ювош ҳам эмас, Бьелса каби тентакликдан ҳам узоқ. Захирадагилар тўполон қилишмайди, етакчилар нолишмайди, қолганлар жимгина эргашишади.

«Ҳеч ким ҳеч кимга ҳалақит бермасин, ҳамма ўз ишини қилсин» тамойили 2015 йилда «Барселона»ни треблга олиб келган, кейин эса, ҳаммаси бузилиб кетди. 2016/17 мавсум шуни кўрсатдики, ҳар қандай ғоя вақти вақти билан янгиланиб туриши, футболчиларга янгиликлар билан мотивация бериб туриш керак экан. Луис Энрике бу томондан у қадар кучли эмас, у кўпроқ биринчи мавсумда, ҳамма ўзига яраша кўтаринки руҳда бўлади, алоҳида импульс шарт эмас, янгиланишнинг ўзи футболчиларни ғалабаларга етаклай олади. 

Мана шу тарафдан, юқорида тилга олинган учала клуб ҳам ўхшаш – эътибор берсангиз, ҳеч бири Энрикенинг узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмаяпти. Энрике бошқа вазифа учун керак: чарчаб қолган таркибни тетиклаштириш ва қайсидир эски дўстлардан бирини олиб келиш.

Мисол учун «Арсенал»дагилар Энрикенинг «Рома»даги Наингголанни олиб келишга кўндира олишига ишонишяпти. Роман Абрамовични ҳам кўпроқ Энрикенинг танишлари қизиқтиради, Лучо ҳатто Лига Европадаги «Челси»га ҳам юлдузларни олиб келиши мумкин.

«ПСЖ» учун Луис энг муҳими, Неймарни олиб қолиш учун лозим. Бразилиялик юлдуз Тухелга кескин қаршилик билдирди, Венгер ҳақида ҳали фикр билдирмади, лекин Энрике вариантини қўллаб қувватлади. Демак, Энрикени олиб келиш Париж клуби шайхлари ҳар қандай ҳаражатга тайёр туришлари табиий.

Лучо – персонални бошқаришни биладиган ажойиб мураббий ва унинг қайтиши 2018 йил учун катта воқеалардан бири бўлса-да, ҳали кўпчилик буни ҳис қилмаяпти. Ҳозирча бироз сояда турган Луис Энрикенинг янги клуби транфер бозорида энг фаол бўлиши шубҳасиз. 

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:13, 30.04.2018.
Ўқилди: 19729 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.