Каталониянинг “El Mundo Deportivo” нашри “Реал” ва “Бавария” ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал ўйинларини бошқарган Бьорн Куйперс ва Жунайт Чақирнинг ишига баҳо берди. Нашр бу ҳақдаги мақолани қуйидагича номлади: “Куйперс ва Чақир — “Реал”нинг энг яхши жуфтлиги”.
Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳакамлар ЕЧЛ ярим финалларида “Реал” дарвозасига тўртта ҳаққоний пенальтини белгилашмаган.