«Барселона» сардори Андрес Иньеста Каталония клубини тарк этганидан кейин фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлигини айтиб ўтди.
«Ҳаётимдаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилишим керак. Ҳозирда олдимда иккита вариант бор – бу Хитой ёки Япония. Мен барча нарсани тарозуга солиб кўриб, энг яхши қарорни қабул қилишим керак.
Мен келаси ҳафтада якуний жавобни айтишни режалаштиряпман. Шундан сўнг бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратаман», – деди Иньеста Goal нашрига берган интервьюсида.