Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эммануэль Адебайор: «Того аҳлига ўрнак бўлмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор La Gazzetta dello Sport нашрига очиқ интервью берди. Унда тоголик футболчи қийин ўтмиши ҳақида ҳикоя қилди.

- Фаолиятингиз шундай давом этаётганидан мамнунмисиз?

- Кучли клублар шарафини ҳимоя қилдим. Шундай экан, фахрлансам бўлаверади. Ажойиб жамоалар сафида, буюк мураббийлар қўл остида ишладим, феноменал шериклар ёнида тўп сурдим.

Лекин фаолиятим ҳали якунлангани йўқ. Ҳозирда Истанбулда яшаяпман, ҳаммаси яхши кечмоқда. Катта клубда ўйнаяпман. Ҳа, ёшим 34га бориб қолди. Лекин ўзимни 20 ёшли йигитдек ҳис қиляпман (кулади).

- Агар вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлганида, фаолиятингизда ниманидир ўзгартирармидингиз?

- «Арсенал»да ажойиб дамларни ўтказдим. Бу ҳақиқий эртак эди.

- «Манчестер Сити»га ўтишингиз қандай содир бўлган? «Арсенал» фанатлари бунинг учун сизни ҳали ҳам кечиришмаган.

- Ҳаммасига айбдор - Венгер. У кетишимни хоҳлаган. Клуб менинг трансферимдан пул ишлаб оларди. Молиявий шароит туфайли мен билан хайрлашишган. Аммо айнан Венгер туфайли юқори савияли футболчига айланганман. У менга кўп нарсаларни ўргатди.

- Сиз ишлаган мураббийлар орасида энг яхшиси Венгерми?

- Йўқ. Энг яхшиси - Моуринью. Жозе буюк мураббий. У жамоа билан дўстона алоқаларни ўрнатади, муносабатларимиз аъло даражада эди. Шунингдек, Тим Шервудни ҳам алоҳида кўрсатган бўлардим. «Тоттенхэм»да у менга отамдек эди.

Ҳозир «шпорлар»ни Европадаги энг яхши мутахассислардан бири Почеттино бошқармоқда. Ишончим комил, келажакда у топ-клублардан бирида ишлайди. Фақатгина Манчини билан муносабатларимиз яхши бўлмаган.

У менга бошидаёқ ёқмаган. Нафақат мураббий, балки инсон сифатида ҳам. Унинг машғулотлари энг зерикарлиси эди.

- Мухлислар характерингиз оғирлигини айтишади. Улар сизни «телба» дейишарди.

- Оддий инсонман. Ҳамма билан ҳазиллашиб, кулиб юришни истайман. Менга одамлар кулмаса, ёқмайди. Балки ўшанга ҳам кўпчилик мени «шоумен» деса керак.

- Айтишларича, оилангиздаги муаммолар туфайли фаолиятингизни ҳам якунламоқчи бўлган экансиз.

- Бундан баттари ҳам бўлган. Тарихим кимларгадир сабоқ бўлишга арзийди. Менимча, инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам бахтли бўлишга интилиши лозим. Уч йил олдин ижтимоий тармоқларда оиламни тарк этганим ҳақида гапиргандим.

Ҳалигача ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Шунчаки, қариндошларим менга инсон сифатида муносабатда бўлишларини истайман. Бир сафар онамга 45 минг евролик тақинчоқ совға қилгандим. Укам эса уни 800 еврога сотиб юборган.

Бошқа укам Ротимини футбол академиясига жойлаб қўйгандим. Лекин у жамоадошларининг телефонларини ўғирлайверганидан сўнг ҳайдаб юборишган. Онамга укамни яхши мактабга жойлаши учун пул бергандим. Аммо у бу пулларни кераксиз нарсаларга сарфлаб юборган.

- Фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг қаерда яшамоқчисиз?

- Того аҳлига ўрнак бўлмоқчиман. Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг у ерга қайтаман. Ҳамюртларим мактаблар ва спорт академиялари етишмаслигидан қийналишади.

Африка - бу кенг имкониятлар қитъаси. Лекин унинг ривожи учун кўп ишлаш керак. Тогода футболни ривожлантириш учун қўлимдан келганини қиламан.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:43, 21.05.2018.
Ўқилди: 2440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.