Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Серхио – жангчи. У синдирмоқчи эмас, балки тўхтатмоқчи эди

Баҳо:
+1 | -1

Рамос атайин Салоҳни ўйиндан чиқариб юборди деб айтаётган одамлар уч тоифага бўлинади. Биринчиси Миср терма жамоаси мухлислари ва улар табиийки аламзада, бошқалари «Реал»да фақат зулмни кўради ва бу клубдан қаттиқ нафратланади, учинчиси футболни умуман тушунмайди ва тутуруғи йўқ гапларни айтади.

Серхио Муҳаммадни ўзига хос техник амал билан билан тўхтатиб қолди - унда «Кел, бу йигитнинг елкасига жароҳат етказиб, кийиниш хонасига равона қиламан» деган фикр ҳақида ўйлаш учун лаҳза сония ҳам йўқ эди. Бундан ташқари, Рамос Салоҳнинг ўнг қўлини ушлаб олди, жароҳат эса чап елкасига етказилди. Бундай айёрликни амалга ошириш учун Клавдий Гален даражасидаги биомеханик бўлиш талаб қилинади.

Муҳаммад билан боғлиқ вазиятни минг марталаб қайтадан, ҳар хил ракурслардан кўриб чиқиш мумкин, аммо бу курашчилар амали барибир Рамоснинг энг даҳшатли 300та жиноятига ҳам кирмайди.

Катта эҳтимол билан Мадрид клуби сардори Зиданнинг топшириғини бажарган - «Ливерпуль»нинг тезкор ҳужумчиларига иложи борича ўйин бермаслик, уларда ҳайвоний қўрқув уйғотиш ва жарима майдонига умуман яқинлаштирмаслик.

Агар бир неча қадам босгач, оёғингдан зарба ейишинг ва атиги жарима зарбаси ишлаб олишингни билсанг, тўғри қарор қабул қилиш мураккаблашади, шошма-шошарлик вужудга келади, натижада ноаниқ узатмалар ва бошқа хатоларга йўл қўясан. Зизу айнан мана шуни кўзлаган эди, майдонни тарк этаётган Муҳаммаднинг кўз ёшларини эмас.

Бу вазиятда Рамосни ҳақорат қилиш - катта бемаънилик. У бутун умри давомида шундай ўйнаяпти, қўполлиги учун карточкалар билан жазоланиб, дисквалификация қилиняпти, лекин ҳеч қачон услубини ўзгартирмайди. Чунки бу услуб жуда самарали. 

Серхио дунёдаги қобилиятли, тезкор ва тактик жиҳатдан ақлли ҳимоячи эмас, аммо унинг эҳтироси, таслим бўлмаслиги ва шижоати йиллар давомида топ савияда қолишига ёрдам бермоқда.

Салоҳнинг қўлидан ушлаб, йиқитишга ўхшаган жирканч қоидабузарликлар ва Кариусни хато қилишга мажбурлайдиган ҳаракатлар - бу стратегиянинг бир қисмидир. Рамос ҳеч қачон бирорта жентлменча совринни қўлга киритолмайди, аммо, «Реал»нинг натижага эришиши учун борини беради. Золим сифатида гавдаланиш унинг учун оддий ҳол, муҳими - жамоа ғалаба қозонса бўлди.

Қайд қилиш жоизки, Серхионинг гуноҳлари анча бўрттириб кўрсатилмоқда. Масалан, оғриқдан оҳ чекаётган Салоҳнинг олдида тилини чиқариб турган фотосурати учун у куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилинмоқда, ваҳоланки, бу фотомонтаж. Ён ҳакам билан тиржайиб суҳбат қураётган расми учун уни итларга ем қилиш таклиф қилинмоқда. Испанияликнинг инстаграмига эса болаларни йўлатмаган маъқул, чунки у ҳақорат ва дўқ-пўписаларга тўлиб кетган.

Change.org сайтида эса ақли заифлар тутақиб кетишди. Рамосга қарши петицияни 170 минг одам имзолаган. Уларнинг мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳар қандай қўполлик учун дунёнинг исталган ҳимоячисини умрбод футболдан четлатиш лозим - кўриниб турибдики, бу касал одамнинг алаҳлашидан бошқа нарса эмас.

Салоҳнинг жароҳатланган елкаси натижасида дунё янги Рамосни ихтиро қилмади, испаниялик ҳар доим қўпол ўйнашини ҳамма биларди. Бу воқеани унутиш лозим, айниқса, Серхионинг узридан сўнг. Ҳа, Муҳаммаднинг омади келмади, аммо у айнан шундай бахтсизликка шартли «Борнмут»га қарши ўйинда ҳам йўлиқиши мумкин эди.

Салоҳнинг финалдаги жароҳати, Кариуснинг хатолари даражасидаги фожиавий тасодифдир. Шунчаки, бу кеча мерсисайдликлар учун аталмаган эди. Баъзан шунақаси бўлиб туради, аммо бу «Ливерпуль» фожиасидир, Рамоснинг разиллиги, Бенземанинг айёрлиги ёки Бэйлнинг омади эмас.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 01:00, 28.05.2018.
Ўқилди: 9462 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.