Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Нўъмон Ҳасанов: «Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги  1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва жамоа етакчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовлар қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Учрашув жуда қизиқарли бўлди. “Нефтчи” ҳам охиргигача курашди. Олдинги иккита ўйинда мағлубиятга учраганимиз учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик. Мухлисларимиз ҳам тўғри тушинишларини истардим. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаш лозим. Биз ҳар доим ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Мухлислар доим ҳақ ,мен уларни фикрларини қадрлайман. Бироқ унутмайлик бугун таркибимизда ўйнаётган футболчиларни Қўқон футболини ривожланишига  анчагина  ҳиссаси қўшилди.

Мухлисларимиз бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришса, бизга ҳам осонроқ бўлар эди. Футболчилар ва мухлислар бир оила бўлишлари керак.

-Бугунги ўйинга футболчиларни руҳан қандай тайёрлай олдингиз ?

Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга тайёрлаш осон бўлмади. Иложи борича ҳаракат қилдик. Мухлислар клуби аъзолари билан футболчилар учрашгани ҳам яхши бўлди.Мен ҳар қанча кўрсатма бермай , майдонга тушиб ўйнайдиганлар футболчилардир. Шунинг учун уларни ҳамиша олқишлаб туриш даркор. Мухлисларимиздан илтимос футболчиларни ҳар доим қўллаб туришса нур устига аъло нур бўлар эди.

Қолаверса ҳакамларимиздан ҳам илтимосим бор. Улар ҳам ўйиндаги вазиятларга янада эътиборлироқ бўлишса.  “Қизилқум” билан бўлган ўйинни такрор кўриб чиққанимизда , яққол пенальти бўлган 2 вазиятда ҳакам пенальти бермаганини кўрдик. Бизнинг дарвозамизга эса иккиланмай пенальти белгилашяпти.

Мурод Холмуҳаммедов: - Қийин ўйин бўлди. Футболчилар руҳан тайёрлангандик. Навбатдаги дерби олдидан бизга ғалаба зарур эди. Мақсадимизга эришдик. Мураббиймиз атйганидек ҳар доим мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Наманганда ҳам ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бизни оғир кунларимизда ёнимизда турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Наманганда ҳам бизни мухлисларимиз ёлғизлатиб қўймасликларига ишонаман. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз деб ишонтираман.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 22:41, 30.05.2018.
Ўқилди: 3064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.