Хабарингиз бор, икки қўшни мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш, спорт соҳасида ҳам ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ҳар икки мамлакатнинг "Нефтчи" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олган эди.
Бугун Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида жойлашган "Қурманбек" стадионида Қўчқоротанинг “Нефтчи” клуби Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Эрта тонгдан қўшни мамлакатга йўл олган фарғоналиклар тушдан сўнг Жалолободга етиб боришди. Уларни қўшни мамлакат чегарасида Қўчқоротанинг “Нефтчи” клуби вакиллари кутиб олишди.
Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 17:00да старт олади. Ўйинни Қирғизистоннинг энг номдор ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин бош ҳаками – Дмитрий Машенцев.
Ўртоқлик ўйини
"Нефтчи" (Қўчқор-ота, Қирғизистон) – "Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон)
Назоратчи: Мухтор Қўшоқов
Бош ҳакам: Дмитрий Машенцев
Қанот ҳакамлари: Исмоил Толипжонов, Баҳодир Қўчқоров.
Захира ҳаками: Эрлан Норбоев