Астанада бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун турнир бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар бергандик.
Кеча чорак финал доирасида бир неча боксчимиз рингга чиқди. Боксчиларимиз ичида Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учради. Оғир вазнли боксчимиз Санжар Турсунов эса мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев, Исроил Мадримов каби боксчиларимиз эса ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Бугун мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтади:
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров – К.Ералиев (Қозоғистон)
-60кг: Шунқор Абдурасулов – З.Сафиуллин (Қозоғистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров – М.Вуттичаи (Тайланд)
-64кг: Алиёр Норалиев – Б.Ибрагимов (Қозоғистон)
-69кг: Маҳмуд Ғоипов – А.Жусупов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов – А.Аманкул (Қозоғистон)
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев – Б.Нурдаулетов (Қозоғистон)