"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳуумчиси Лионель Месси Испания ҳукумати томонида солиқ яширганлик ҳақидаги айбланган кунларини слади.
"Улар менга ҳужум қилиб оилам ва мен ҳақимда гапирганлари менга оғир таъсир қилган эди. Бу ҳужумни Мадриддан бўлаётганини ҳис қилар эдим. Аммо мен "Барселона"даги ва бутун Каталониядаги яқинларим, ҳатто маҳаллий журналистларнинг кўмагини сездим. Бу мени хотирам қилар эди.
Менга ҳужум уюштириш, нишонга олиш буюрилган. Кейин менинг ночор ҳолатимдан фойдаланмоқчи бўлишган. БУ Мадриднинг буйруғи эди, буни билар эдим. Шуни билсамда нафрат ва оғриқни ҳис қилар эдим.
Йўқ, бу кунларда "Барселона"дан кетишни хаёл қилмаганман. Бу оғир йил бўлган эди, бунинг устига жароҳат ҳам олган эдим. Яна камига Бразилиядаги Жаҳон чемпионати йили эди. Бу қийин давр бўлди, шунки жуда номақул гаплар эшитган эдим", - дейди Месси.