Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Яна ўша ЕЧЛ ёхуд финалдан кейинги умумий силсила

Баҳо:
+ | -

Мана, ЕЧЛнинг навбатдаги мавсуми ҳам тарих саҳифаларига кўчди.

«Реал»нинг кетма-кет 3-марта бош соврин ютганию, ажойиб «камбэк»лар ва ўта юқори маҳсулдорлиги билан ёдда қолган турнирда бир қатор глобал рекордлар ва кўрсаткичлар ҳам қайд қилинди.

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

1 - ««Ювентус»» дарвозабони Жанлуижи Буффон 11 апрель куни профессионал фаолияти давомида биринчи марта майдондан четлатилди. У ЧЛда жами 117та ўйин ўтказган.

8 - Кико Касилья ва Кейлор Навас ЧЛ кубогини 3 мартадан ютган 7-8-голкиперларга айланишди. 2014 йили Икер Касильяс шундай натижага эришганди.

11 - Криштиану Роналду ЧЛда қаторасига 11та ўйинда гол урди. Мавсум-2002|2003да «МЮ» ҳужумчиси Рууд ван Нистелрой кетма-кет 9та ўйинда рақиблар дарвозасини нишонга олиб, бу борада рекорд ўрнатганди.

15 - Криштиану Роналду сўнгги 3 мавсум (2015|2016 - 16та, 2016|2017 - 17та, 2017|2018 - 15та)да камида 15тадан гол урди.

16 - «Реал» ЧК|ЧЛ финалида 16-марта ўйнади. Жамоа шулардан 13тасида ғалаба қозонган. Умуман, «Мадрид» еврокубоклар финалида охирги марта 1981 йили ютқазганди. Дарвоқе, ЧК|ЧЛ финалида кўп ютқазиш бўйича рекордчи - «Ювентус»дир (7 марта).

41 - «Ливерпуль» 41та гол уриб, маҳсулдорлик бўйича рекордни янгилади. Эътиборлиси, аввалги энг юқори натижа («МЮ», 2002|2003, 32та гол) 15 мавсум сақланиб турди.

100 - Лионель Месси 14 март куни «Челси»га қарши баҳсда ЧЛдаги 100-голини нишонлади.

100  - Криштиану Роналду эса 18 февраль куни турнирда «Реал» учун урган голлари сонини 100тага етказиб қўйди. У ЧЛдаги 100-голини 2017 йилнинг 18 апрель куни урганди.

103 - Хосеп Гвардиола мураббий сифатида ЧЛдаги ўйинлари сонини 100тадан оширди. Ундан олдинда фаолияти давом этаётган 2 нафар мураббий бор, холос: Карло Анчелоти (154та ўйин) ва Жозе Моуриньо (135та ўйин).

149 - 2016 йилнинг 4 январь куни «Реал» бош мураббийи лавозимига тайинланган Зайниддин Зидан 26 май куни клубни 149-марта расмий ўйинда майдонга бошлаб тушди. Унинг турнирдаги умумий стастистикаси ажойиб: 104та ғалаба, 29та дуранг, 16та мағлубият (тўплар нисбати - 393-160). Энг асосийси, Зизу шу вақт оралиғида  жами 9та соврин ютди.

153 - Криштиану Роналду 26 май куни ЧЛда 153-ўйинини ўтказди. Гвардиячилар рўйхатида ундан биргина Икер Касильяс олдинда (167та ўйин).

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: 33та - Криштиану Роналду («Реал»); 24та - Лионель Месси («Барселона»); 23та - Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: 35та - Криштиану Роналду («Реал»); 23та - Эдин Жеко (««Рома»»); 15та - Роберт Левандовски («Бавария»)

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар: 5та - Талант Жака («Базель»); 4та - 8 нафар футболчи. Турнир давомида жами 457та сариқ ва 22та қизил карточка кўрсатилди.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 21 марта - Алекс Сандро (««Ювентус»»); 20 марта  - Жеймс Милнер («Ливерпуль»); 17 марта  - Факундо Феррейра («Шахтёр»).

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 28 марта - Неймар («ПСЖ»), Пауло Дибала («Ювентус»); 21 марта - Садио Мане («Ливерпуль»).

Энг кўп «сэйв» кўрсатган дарвозабонлар: 47 марта  - Алиссон («Рома»); 35 марта - Иброҳим Шехич («Қорабоғ»); 34 марта - Андрей Пятов («Шахтёр»).

Энг кўп ва яхши тўп оширувчилар: 990та (851таси аниқ, 86 фоиз аниқлик) - Эвер Банега («Севилья»); 903та (854таси аниқ, 95 фоиз аниқлик) - Тони Кроос («Реал»); 830та (786таси аниқ, 95 фоиз аниқлик) - Серхио Бускетс («Барселона»). Атиги 13 нафар футболчи 600 марта ва кўпроқ аниқ тўп оширди.

Чап оёқ билан энг кўп гол урган футболчилар: 8та - Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»); 5та - Лионель Месси («Барселона»); 4та - Гарри Кейн («Тоттенхэм»).

Ўнг оёқ билан энг кўп гол урган футболчилар: 10та - Криштиану Роналду («Реал»); 7та - Садио Мане («Ливерпуль»); 6та - Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Виссам Бен-Йеддер («Севилья»), Гонсало Игуаин («Ювентус»).

Бош билан энг кўп гол урган футболчилар:3та -Марио Манжукич («Ювентус»), Жон Стоунз («Манчестер Сити»).

Жарима майдони ичидан энг кўп гол урган футболчилар: 14та - Криштиану Роналду («Реал»); 10та - Роберто Фирмино («Ливерпуль»); 9та - Садио Мане («Ливерпуль»).

Жарима майдони ташқарисидан энг кўп гол урган футболчи: 3та -Серхио Агуэро («Манчестер Сити»).

Пенальти орқали энг кўп гол урган футболчилар: ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:45, 14.06.2018.
Ўқилди: 12201 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.