Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Испанияга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Натижа адолатли якун топди. Ўйинни яхши бошлагандик, лекин гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тушунарсиз ҳодисалар бўлиб ўтди.
Баъзида, ўз жарима майдончамиздан чиқа олмадик. Испания бўлса қўлидан келган ишни қилди. Лекин, биз икки, учта қарши ҳужумларга эга бўлдик ва хисобни 2:0 кўринишига ҳам олиб келишимиз мумкин эди.
Биз бу вазиятлардан фойдалана олмадик, натижада жуда шубхали гол ўтказиб юбордик.
Бироқ танаффусгача яна олдинга чиқиб оллдик. Бу икки шиддатли жамоалар ўртасидаги кечган бахс бўлди“, – дейди Сантуш.