Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

ЖЧ-2018. Португалия билан хайрлашишимизга оз қолди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг "В" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди. Сўнгги тур олдидан Марокаш плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлса, қолган 3та терма жамоа — Испания, Португалия ва Эрон иккита йўлланма учун кураш олиб бориши керак эди.

Параллел кечган ўйинлар жуда шиддатли кечди. Келинг, аввал Эрон - Португалия баҳсига тўхталамиз. Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа имкон қадар ёпиқ ўйин намойиш қилишга уринишди. Тўп назорати бўйича устунлик Сантуш шогирдлари томонида бўлди, форслар эса қарши ҳужумларда ҳаракат қилишди. Бугун асосий таркибда майдонга тушган Рикарду Куарежма биринчи бўлим сўнгида ўзига хос услубда — ўнг оёғининг ташқи қисми билан айланма зарба бериб, Бейранвандни доғда қолдирди.

Иккинчи бўлимда парагвайлик ҳакам Энрике Касерес жуда кўп маротаба VAR тизимига мурожаат қилди. Дастлаб, учрашувнинг 53-дақиқасида у видеотакрор орқали Эрон дарвозасига мурожаат қилди. Жабрланувчиниг ўзи — Криштиану Роналду 11 метрли жаримажан зарба йўллади. Аммо Эрон посбони бу зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундан кейин ўйиннинг ҳарорати кескин ошиб кетди. Жуда кўп тўқнашувлар, ҳакам билан баҳслар рўй берди. Ҳаттоки Роналду ҳам ўз асабларини жиловлай олмади ва рақиб ҳимоячисининг юзига тирсаги билан зарба берди. Ҳакам видеотакрорларни кўрди, VARдагилар билан узоқ маслаҳатлашди ва португалиялик юлдузга сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди. Бу вазият "қизил"га ҳам тортар эди.

Учрашувнинг кульминацион нуқтаси қўшиб берилган дақиқаларга тўғри келди. Азмун бош билан зарба берган пайтда, тўп унинг ёнида турган Касареснинг қўлига тегди. Яна видеотакрор ва пенальти! Карим Ансарифард қайтариб бўлмас зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб эронликлар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Таримий дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди ва жуда яқин масофадан аниқ зарба бера олмади. Агар гол урганидами, Португалия терма жамоаси мухлисларини йиғлатган бўларди, бироқ уларнинг ўрнига ўйиндан сўнг Меҳдининг ўзи йиғлади, узоқ йиғлади...

Шу тариқа, Португалия терма жамоаси "В" гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва нимчорак финалда Уругвай билан тўқнаш келадиган бўлди.

ЖЧ-2018, "В" гуруҳи, 3-тур
Эрон – Португалия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 45 Куарежма, 1:1 – 90, пенальти Ансарифард.
Эрон – Бейранванд, Резаян, Пуралиганжий, Ҳуссайний, Ҳожисафий (Муҳаммадий, 56), Иззатуллоҳий (Ансарифард, 76), Жаҳонбахш (Годдос, 70), Иброҳимий, Амирий, Таремий, Азмун.
Португалия – Руй Патрисиу, Соареш, Пепе, Фонте, Геррейру, Куарежма (Бернарду Силва, 70), Адриен Силва, Вильям Карвалью, Жоау Мариу (Моутинью, 84), Андре Силва (Гонсалу Гедеш, 90), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Геррейру (33), Ҳожисафий (52), Азмун (54), Куарежма (64), Роналду (83), Соареш (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:09, 26.06.2018.
Ўқилди: 9241 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.