Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Про-лига. «Хоразм» йирик ҳисобда «Шўртан»ни енгди

Баҳо:
+ | -

Про-лига 18-турида Урганчнинг «Хоразм» клуби ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини қабул қилди.

Ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтиб, иродали, йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Ҳисоб 15-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. Хавфли жарима зарбасидан сўнг, Холтўраев тўпни дарвозага киритишга эришди. Бироқ, ғузорликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан 2 дақиқа ўтгач, Миржалол Қурбонов узоқ масофадан жуда чиройли зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига киритди. Яна 2 дақиқадан сўнг, Фарруҳ Ҳайдаров жарима майдони чизиғидан аниқ зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди.

«Хоразм» клубининг тезкор иккита голи меҳмонларни эсанкиратиб қўйди. Натижада, улар ўзларини ўнглай олмадилар. Бўлим охирида эса Қадамбой Нурметов яна иккита гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 69-дақиқада, захирадан майдонга тушган Сардор Матмуратов жарима майдонида ҳимоячиларни алдаб ўтиб, жамоасининг 5-тўпини дарвозага йўллади.

Ўйин давомида «Хоразм» клубини чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб турган мухлислар, беллашув тугагач, футболчиларни олқишлар билан кузатиб қолишди.

Бу натижадан сўнг, «Хоразм» 22 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. «Шўртан» 11 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Про-Лига, 18-тур
29 июнь, Урганч, «Ёшлик» спорт мажмуаси, 925 томошабин
ХОРАЗМ (Урганч) - ШЎРТАН (Ғузор) 5:1 (4:1, 1:0)
Голлар: Миржалол Қурбонов (17), Фарруҳ Ҳайдаров (20), Қадамбой Нурметов (42, 45+1), Сардор Матмуратов (69) - Холтўраев (15)

Манба: "Хоразм" футбол клуби
Киритилди: 22:05, 29.06.2018.
Ўқилди: 4599 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик