Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бироз аввал босқон улоқтириш баҳсларида Регина Адашбоева III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Энди эса яна бир спортчимиз Аргентина Олимпиадасида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди. Учхатлаб сакраш бўйича ўтказилган беллашувлар якунига кўра ҳамюртимиз Роксана Худоярова 13 м. 21 см. натижа кўрсатиб, Осиё чемпионтанинг олтин медалига сазовор бўлди ва делегациямиз ҳисобига III ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 28-лицензияни қўшиб қўйди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, 2014 йилги Нанкин Олимпиадасида енгил атлетикачиларимиз йўлланма қўлга кирита олмагандилар. Бугун эса улар бир кунда иккита лицензияга эга чиқишди.