Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Бразилияга қарши ўйинда гол муалиффига айланди.
“Манчестер Сити” футболчиси ўйининг 31-дақиқасида ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди.
Шундай қилиб, де Брюйне 1986 йилдан бери жаҳон чемпионатининг чорак финалида гол урган илк бельгиялик футболчига айланди. Бунгача Ян Кулеманс гол уришга муваффақ бўлганди.