Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар ЖЧ чорак финалида Бразилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.
"Бундай натижадан жуда бахтиёрман. Бугунги ўйин ҳар қандай хатоларсиз ўтди, деб ўйлайман, айниқса, ҳимояда.
Биз кўплаб голли вазиятлар яратдик ва рақибни тўхтата олдик. Бизнинг кучли томонимиз - ҳимоя.
Навбатдаги ўйин янада қийин бўлади. Аввалги Франциянинг кучли жамоа эканини исботлади. БУ ўйин биз учун катта синов бўлади. Биз ҳам муносиб давогар ва рақиб эканимизни исботлаймиз.
Мен анчадан буён яхши биладиган француз футболчиларига қарши ўйнайман. Бу мен учун ўзгача ўйин бўлади. Мен Францияда кўп йиллар яшаганман. Аммо бу ғалаба қозониш истагимга ҳалақит бермайди. Французларга ва ўз мухлисларимизга кучли жамоа эканимизни исботлашни истайман", - дейди Азар.