Рио Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Florentine Gardens Hollywood» аренасида рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз ушбу жангда мексикалик тажрибали боксчи Даниэль Эчеверрия билан баҳслашди.
Жанг кутилганидан кўра тез якунланди. Шаҳрам кучли рақибини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратди. Кучли зарбани ўтказиб юборган Эчеверрия ўрнидан тура олмади.
Мексикалик 26 ёшли боксчи профессионал рингда 24та жанг ўтказиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган эди. Шундан ўн еттита жангда рақибларини нокаутга учратганди.
Шундай қилиб, Шаҳрам Ғиёсов профрингдаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди, шулардан иккитаси нокаут қайд этилган.