Pepsi Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
-Афсуски, жамоамиз биринчи бўлимда мазмунсиз ўйин кўрсатишди. Бу ерда мураббийларнинг хатоси бор. Иккинчи таймда яхши ўйнадик. Лекин ҳисоб 2:0 бўлиб улгурганди. Трифунович гол урганида вазият бошқача бўларди. Мағлубиятнинг асосий сабаби биринчи бўлимда бўш ўйнаганимиз бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси бугун яхши ҳаракат қилди. Уларни ғалаба билан табриклайман.
Ҳозирги ҳолатда баҳона қидириш ярашмайди. Натижани яхшилаш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Мураббий натижа учун жавоб беришини унутмаган маъқул.