Pepsi Суперлига 18-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди.
-Қийин ўйин бўлди. Бугун Ўзбекистоннинг кучли жамоалари бири билан ўйин олиб бордик. Химоядаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Хеч бирига эътирозим йўқ. Футболни қўрқув билан ўйнаб бўлмайди. Футболчилар ўзига ишониши шарт. Ўйинан олдин асабийлашиш бўлади аммо уни баҳс давомида кўрсатмаслик лозим. Ўйинчилар билан рухий томонлама ҳам иш олиб бораяпмиз. Дуранг бу мағлубият эмас. Химояда яхши ўйнай олдик аммо хужумда озроқ оқсоқландик. Мухлислар стадионда чиройли ўйин ва голларни кўриш учун келишади. Нима бўлганда ҳам футболчилар айтилган вазифани уддалай олишди .Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман-дейди Сергей Лушчан.