Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида "Металлург"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор" клуби футболчиси Тиаго Безерра ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қийин ўйин бўлди. Ўз уйида ғалаба қозониш ва сериани давом эттириш албатта ажойиб натижа. Учрашув аввалида рақибларимиз яхши ҳаракат қилишди. Гол уриш учуш позициялар излашди. “Металлург” жамоавий ўйин кўрсатди. Уларга бироз омад етишмади.
Жамоага келганимдан бери кўплаб ўйинларда ғалаба қозондик. Мусобақа жадвалида биринчи ўринда эканлигимиздан хурсандман. Шундай бўлсада қилишимиз керак бўлган ишларимиз кўп. “Металлург” жамоаси устидан қозонилган ғалаба билан барчани табриклайман. Мавсумни пешқадам сифатида якунлаб чемпионлик мақомига эга чиқишимиз керак”, - дейди Безерра.